Лондоннинг «Арсенал» клуби вингери Габриэл Мартинелли «Ал-Ҳилол»га ўтиш арафасида турибди. Томонлар трансфер шартлари бўйича келишувга эришган, футболчининг ўзи ҳам Саудия клубига кўчиб ўтишга розилик берган.
Шунга қарамай, «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета ҳозирча бразилиялик футболчининг келажаги борасида аниқ фикр билдиришдан тийилди.
«Габи — “Арсенал” футболчиси ва ҳозирча шу. Бу борада қўшимча изоҳ беришим тўғри деб ўйламайман. Савол нима ҳақида эканини тушунаман, аммо айни пайтда бу мавзуни муҳокама қилиш вақти эмас», — деди Артета.













