"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигасида "Ипсвич"га қарши ўйин қаҳрамони бўлди. Манкунианликлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда португалиялик ярим ҳимоячи хет-трик қайд этди.
Фернандеш 40, 61 ва 68-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, 82-дақиқада Брайан Мбеумонинг голига узатма берди.
The Touchline маълумотига кўра, бу Брунунинг "Манчестер Юнайтед" сафидаги учинчи хет-триги бўлди. Шу тариқа, у ушбу кўрсаткич бўйича ватандоши Криштиану Роналдуга тенглашди — ҳар икки футболчи ҳисобида учтадан хет-трик бор.
Фернандеш аввал 2021 йил августда АПЛ доирасида "Лидс"га, 2025 йил мартда эса Европа лигасида "Реал Сосьедад"га қарши учтадан гол урган.
Португалиялик футболчи 2020 йил бошидан буён "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













