"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигаси тарихида ўз фойдасига урилган автоголлар сони бўйича мутлақ рекордчига айланди.
АПЛнинг 2-турида "МЮ" "Ипсвич"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 56-дақиқасида Харри Магуайрнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячи Жейкоб Гривзга тегиб, меҳмонлар дарвозасидан жой олди.
Бу "Манчестер Юнайтед" фойдасига қайд этилган 80-автогол бўлди.
Шу тариқа, манкунианликлар ушбу кўрсаткич бўйича "Ливерпуль"ни ортда қолдирди. Мерсисайдликлар фойдасига АПЛ тарихида 79 та автогол урилган.













