Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Дэвиднинг «Атлетико»га трансфери 31 август куни ҳал бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Канадалик ҳужумчи Жонатан Дэвид ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида Туриннинг «Ювентус» клубидан Мадриднинг «Атлетико» жамоасига ўтиши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «матрасчилар» ҳужумчини ижарага олишга тайёр, аммо унинг маошини тўлиқ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олишни истамаяпти. «Кекса синьора» билан музокаралар давом этмоқда. Агар барчаси режадагидек кечса, битим бугун, 31 август куни расмийлаштирилиши мумкин.

Ўтган мавсум А Серияда Жонатан Дэвид «Ювентус» сафида 35 та учрашувда майдонга тушди. Канадалик футболчи 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:28, 31.08.2026.
Ўқилди: 804 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик