Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Ювентус» икки ҳужумчидан бирини танламоқда

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби «Ньюкасл» ҳужумчиси Ник Вольтемадени ижарага олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, футболчининг ўзи ҳам «Ювентус»га ўтишдан манфаатдор. Бироқ Италия гранди шу билан бирга «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзеени ҳам ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Янги мавсумда Вольтемаде 2 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Зиркзее эса ҳозирча расмий ўйинларда майдонга тушгани йўқ.

Италия чемпионатининг дастлабки икки туридан сўнг «Ювентус» 6 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:37, 31.08.2026.
Ўқилди: 824 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик