Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Ливерпуль» Сарр бўйича музокараларни давом эттиряпти

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас»нинг қанот ҳужумчиси Исмаила Сарр трансфер ойнасининг сўнгги кунларида ҳам «Ливерпуль»нинг асосий мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, мерсисайдликлар 28 ёшли футболчини яқин вақт ичида «Манчестер Сити»га ўтиши кутилаётган Коди Гакпонинг ўрнига таркибга қўшиб олмоқчи.

Қайд этилишича, аввалроқ «бургутлар» «Ливерпуль»нинг Сарр бўйича таклифини рад этган. Бироқ айни пайтда клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Вингернинг ўзи эса «Энфилд»га кўчиб ўтишни истамоқда.

Янги мавсумда сенегаллик футболчи ҳали бирор марта майдонга тушмади. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:39, 31.08.2026.
Ўқилди: 688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик