Украиналик вингер Михаил Мудрик, катта эҳтимол билан, ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Лондоннинг «Челси» клубини тарк этади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Журналист маълумотига кўра, ярим ҳимоячини ижарага бериш имконияти муҳокама қилинмоқда. Футболчи учун асосий даъвогар сифатида аввалроқ украиналикка қизиқиш билдирган «Лидс» кўрилмоқда. Мудрикнинг ўзи эса фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришни истайди.
Шунингдек, ОАВда Мудрикка «Тоттенхэм» ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган.
Михаил Мудрик 2023 йилда «Челси» футболчисига айланган. Унинг «аристократлар» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойига қадар мўлжалланган.













