«Халл» «Рома» ҳужумчиси Робиньо Вазни ўз сафига қўшиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, клублар 19 ёшли франциялик футболчини 2 миллион еврога ижарага бериш бўйича оғзаки келишувга эришган. Битимда ҳужумчини кейинчалик 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.
Футболчининг ўзи ҳам «Рома»дан «Халл»га ўтишга дастлабки розилигини билдирган. Англия клуби унинг кейинги 24 соат ичида Англияга учиб келишини ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ инсайдер Николо Скира Вазнинг «Халл» билан шартномаси 1+4 формуласи асосида 2031 йилгача мўлжалланишини хабар қилган эди. Яъни, футболчи тўлиқ сотиб олинган тақдирда у билан 4 йиллик шартнома тузилади.
«Рома» Робиньо Васни 2026 йил январда «Марсель»дан 22 миллион евро ва яна 3 миллион евро бонус эвазига харид қилган эди. Ўтган мавсумда у римликлар сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.













