«Челси» Англия Премьер-лигаси 2-тури доирасида ўз майдонида «Брайтон»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.
Лондонликлар сафида Лавиа, Нету, Жоау Педро ва Палмер гол уришга муваффақ бўлди.
Ушбу натижадан сўнг Хаби Алонсо АПЛ тарихида жамоаси чемпионатнинг дастлабки икки турида камида 7 та гол урган тўртинчи мураббийга айланди.
Аввалроқ бундай натижага Бобби Робсон «Ньюкасл» билан 1999/00 мавсумида эришган — жамоа дастлабки икки турда 8 та гол урган. Микаэль Лаудруп бошқарувидаги «Суонси» 2012/13 мавсумида ҳам 8 та гол қайд этган.
Марсело Бьелса бошчилигидаги «Лидс» эса 2020/21 мавсумининг дастлабки икки турида 7 та гол уришга муваффақ бўлган.
Шу тариқа, Хаби Алонсо мазкур статистик кўрсаткич бўйича АПЛ тарихидаги тўртинчи мураббий бўлди.













