«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд Лисандро Мартинесни тўп билан муомала қилиш борасида дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири деб атади.
Кеча «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси 2-тури доирасида ўз майдонида «Ипсвич»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.
«Мартинес ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман. Биз иккита гол ўтказиб юбордик, аммо мен унинг тўп билан ишлаш маҳорати ҳақида гапиришни истайман. Ҳозирги пайтда Лисандро тўп билан муомала қилиш бўйича дунёдаги барча марказий ҳимоячилардан яхшироқ, деб айтган бўлардим.
Мен пас орқали рақиб чизиғини ундан яхшироқ ёриб ўтадиган, прессинг остида хотиржам ҳаракат қиладиган ва тўпни олдинга олиб чиқа оладиган бошқа футболчини эслашга ҳаракат қиляпман. Шунингдек, тор ҳудудларда тўпни олиб қўйиш ва вазиятни назорат қилишда ҳам Мартинес билан тенглашиш қийин. У тўп билан феноменал даражада ҳаракат қилди — ҳақиқий топ-футболчилар даражасида», — деди Фердинанд Rio Ferdinand Presents подкастида.













