«Рома» «Зенит» вингери Луис Энрике ўрнига «Штутгарт» футболчиси Жейми Левелингни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Италия клуби қанот ҳужумчиси трансфери устида ишлашда давом этмоқда ва 25 ёшли Левелингнинг эҳтимолий ўтиши бўйича «Штутгарт» билан алоқа ўрнатган.
Айни пайтда германиялик футболчи номзоди «Зенит»нинг бразилиялик вингери Луис Энрике вариантидан устунроқ баҳоланаётгани айтилмоқда.
«Рома» ва «Штутгарт» ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Шу билан бирга, Луис Энрике бўйича масала ҳам ҳали ёпилгани йўқ.
Аввалроқ римликлар Луис Энрике учун бонусларни ҳам ҳисобга олганда 40 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.













