«Кристал Пэлас» Исмаила Сарр трансфери учун «Ливерпуль»дан 75 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда. Бу ҳақда журналист Санти Ауна хабар берди.
«Ливерпуль» трансфер ойнаси ёпилиши арафасида ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида сенегаллик вингерга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликларнинг Сарр бўйича дастлабки таклифи эса «Кристал Пэлас» томонидан рад этилган.
Лондон клуби 28 ёшли футболчини сотишга шошилаётгани йўқ. Саррнинг амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.
Вингер 2025/26 йилги мавсумда жуда яхши ўйин кўрсатиб, 21 та гол урди. Шунингдек, у «Кристал Пэлас»нинг Англия кубоги ва УЕФА Конференциялар лигасида ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшди.
«Ливерпуль» аввалроқ «Брайтон» вингери Янкуба Минтени таркибга қўшиб олишга уринган, аммо футболчининг нархи бўйича келишувга эришилмаган. Шундан сўнг клуб асосий эътиборини Исмаила Сарр вариантига қаратган.













