Қанот ярим ҳимоячиси Аллан Элиас «Манчестер Сити» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Англия клуби матбуот хизмати расмий сайти орқали маълум қилди.
«Шаҳарликлар»нинг бразилиялик янги футболчиси билан тузилган шартнома 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Аввалроқ «Манчестер Сити» 22 ёшли футболчи трансфери учун Бразилиянинг «Палмейрас» клубига 40 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Аллан Элиас 2026 йил давомида Бразилияда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Англия чемпионатининг дастлабки икки туридан сўнг Энцо Мареска бошчилигидаги «Манчестер Сити» 6 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













