Кириш Регистрация

«Фиорентина» «Лидс» ҳужумчисини қўлга киритади

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» Вилли Ньонто трансфери бўйича «Лидс Юнайтед» билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, италиялик ҳужумчи сешанба куни тиббий кўрикдан ўтади. Битим ижара шаклида амалга оширилади.

Шу билан бирга, «Лидс» келишувга «Фиорентина» учун футболчини келаси ёзда тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқини киритишга рози бўлган.

Ижара даври мобайнида 22 ёшли Ньонтонинг маошини «Фиорентина» тўлиқ тўлайди.

Томонлар ўртасидаги музокаралардан сўнг айнан шундай формат маъқулланган: бу Ньонтога Италия футболига қайтиш имконини беради, «Фиорентина» эса футболчини бир мавсум давомида кузатиб, кейин уни тўлиқ харид қилиш-қилмаслик бўйича қарор қабул қилади.

Киритилди: 17:36, 31.08.2026.
Ўқилди: 699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик