Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби француз ҳужумчиси Карим Бензема билан шартномани томонларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Ал-Ҳилол» 38 ёшли футболчига жамоа сафидаги иштироки, профессионаллиги, фидойилиги ва етакчилик фазилатлари учун миннатдорлик билдирди ҳамда унга фаолиятининг кейинги босқичида муваффақият тилади.
Бензема 2026 йил январь ойида «Ал-Иттиҳод»дан кетганидан сўнг «Ал-Ҳилол» сафига қўшилган эди. У жамоа таркибида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Француз футболчиси фаолияти давомида «Лион» ҳамда Мадриднинг «Реал» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.













