Кириш Регистрация

«Аталанта» англиялик футболчини қўлга киритишга яқин

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» «Болонья» вингери Жонатан Роунинг трансфери бўйича келишувга эришди.

23 ёшли англиялик футболчининг трансфери якуний босқичда. Таниқли журналист Фабрицио Романо хабар беришича, Роу «Аталанта»га ижара асосида ўтади ва келишувда футболчини мажбурий сотиб олиш банди кўзда тутилган.

Трансфернинг асосий қисми 35 миллион еврони ташкил этади. Яна 5 миллион евро бонуслар сифатида назарда тутилган. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини айнан Бергамо клубида давом эттиришни истаган.

Роу 2025 йил ёзидан буён «Болонья» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унгача англиялик футболчи «Марсель» ва «Норвич» клубларида ўйнаган.

Киритилди: 20:10, 31.08.2026.
Ўқилди: 895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик