Испания чемпионати — Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган учрашувда «Осасуна» ўз майдонида «Хетафе»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида урилди. 45+2-дақиқада Анте Будимир пенальтини аниқ амалга ошириб, «Осасуна»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда «Хетафе» ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, аммо мезбонлар устунликни учрашув якунига қадар сақлаб қолди.
Шу тариқа, «Осасуна» уч турдан сўнг очколари сонини 7 тага етказди ва Ла Лига турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
«Хетафе» эса 3 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасида бормоқда.













