Кириш Регистрация

Мессининг хайрлашув пости 7 соатда 9,7 миллион лайк тўплади

Баҳо:
+ | -

Лионель Мессининг Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақидаги ижтимоий тармоқдаги пости 7 соат ичида 9,7 миллион лайк тўплади.

Маълум бўлишича, Месси Аргентина термасидан кетиши ҳақидаги хайрлашув мактубини 21 июл куни ёзган, аммо уни фақат ҳозир оммага эълон қилган.

Аргентиналик юлдуз миллий жамоа сафида 2005 йил августидан буён тўп тепиб келди. У терма жамоа либосида жами 207 та учрашувда майдонга тушиб, 125 та гол урди ва 68 та голли узатмани амалга оширди.

Месси фаолияти давомида олтита жаҳон чемпионатида иштирок этди: 2006, 2010, 2014, 2018, 2022 ва 2026 йилларда.

У 2022 йилда Аргентина термаси билан жаҳон чемпиони бўлди. 2014 ва 2026 йилги мундиалларда эса кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, Месси икки бор — 2014 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларида турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Киритилди: 02:51, 01.09.2026.
Ўқилди: 884 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик