Кириш Регистрация

«Арсенал» сўнгги етти йилдаги энг узун голли сериясини қайд этди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия Премьер-лигасининг 2-турида «Астон Вилла»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиш учун бир голнинг ўзи етарли бўлди.

Учрашув тақдирини 59-дақиқада Букайо Сака томонидан урилган аниқ зарба ҳал қилди.

Шу тариқа, Микель Артета жамоаси Англия чемпионатида кетма-кет 18 та ўйиндан бери рақиб дарвозасини ишғол қилиб келмоқда. BBC маълумотига кўра, бу «канонирлар»нинг сўнгги етти йилдаги энг яхши голли сериясидир.

«Арсенал» бунга яқин натижани 2018 йил августидан 2019 йил январига қадар қайд этган. Ўшанда лондонликлар АПЛнинг кетма-кет 20 та учрашувида гол урган эди.

«Арсенал»нинг чемпионатда гол ура олмаган сўнгги ўйини жорий йилнинг 17 январь кунига тўғри келади. Ўшанда жамоа «Ноттингем Форест» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган.

6 сентябрь, якшанба куни «Арсенал» Премьер-лиганинг 3-тури доирасида ўз майдонида «Челси»ни қабул қилади.

Киритилди: 03:06, 01.09.2026.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик