Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Анри: «Ҳозир «Арсенал»га қандай гол уриш мумкин?»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» афсонаси Тьерри Анри Англия Премьер-лигасининг 2-турида собиқ жамоасининг «Астон Вилла» устидан қозонган 1:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг лондонликларнинг ўйинига юқори баҳо берди.

«Уларга қарши ҳимояланиш жуда қийин. Энди эса улар бутун жамоа бўлиб ҳужум ҳам қилмоқда. Футболчилар ўз позицияларини эгаллайди, бироқ жамоавий тузилмани бузмайди. Шу сабабли рақибнинг қарши ҳужум ташкил қилиши жуда қийинлашади», — деди Анри.

Франциялик собиқ ҳужумчи «Арсенал» таркибида ҳар бир футболчи жамоавий вазифани тўлиқ бажараётганини ҳам алоҳида таъкидлади.

«Бу жамоада шунчаки рақам учун майдонга тушадиган футболчилар йўқ. Чемпионлик айнан шундай қўлга киритилади.

Уларни томоша қилар экансиз, битта савол туғилади: ҳозир «Арсенал»га қандай гол уриш мумкин? Умуман, уларнинг дарвозасини қандай ишғол қилиш мумкин?» — деди Анри.

«Астон Вилла» устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Арсенал» 6 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 03:08, 01.09.2026.
Ўқилди: 671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик