Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Анри: «Ҳозир «Арсенал»га рақобат қила оладиган жамоани кўрмаяпман»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри лондонликларнинг Англия Премьер-лигасида кетма-кет иккинчи бор чемпион бўлишига ишонч билдирди.

«Канонирлар» янги мавсумни икки «қуруқ» ғалаба билан бошлади. Дастлаб «Ковентри» 3:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейинги турда «Астон Вилла» 1:0 ҳисобида енгилди.

«Ҳозирги «Арсенал» нималарга қодир эканини кўриб турибсиз. Албатта, келажакда нима бўлишини ҳеч қачон аниқ айтиб бўлмайди.

Айни пайтда «Арсенал» билан тенгма-тенг рақобатлаша оладиган жамоани кўрмаяпман. Ҳатто «Манчестер Сити»нинг яқинда «Кристал Пэлас» устидан ишончли ғалаба қозонганига қарамай, фикрим ўзгаргани йўқ.

Ҳозирги ҳолат «Арсенал»нинг муваффақиятига ишонч уйғотмоқда. Лекин ўтган йилни ҳам яхши эслайман. Ўшанда ҳамма «Ливерпуль» билан рақобатлашиш жуда қийин бўлади, деб ўйлаганди, кейин эса уларнинг ишлари издан чиқди», — деди Анри.

Собиқ футболчининг сўзларини Arsenal Radar келтирди.

Микель Артета бошчилигидаги «Арсенал» 6 сентябрь куни АПЛнинг навбатдаги турида ўз майдонида «Челси»ни қабул қилади.

Киритилди: 03:12, 01.09.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик