«Астон Вилла» Англия Премьер-лигасининг 2-турида ўз майдонида «Арсенал»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Бироқ жамоа бош мураббийи Унаи Эмери шогирдларининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлади.
«Биз мағлуб бўлдик. Лекин яхши ўйнадик. Улар Премьер-лигада ғолиб чиқиш учун фаворитлардан бири, биз эса ҳали жамоани шакллантиришга ҳаракат қиляпмиз.
Шунга қарамай, кўплаб ижобий жиҳатлар бор. Бугун олдинга ташланган биринчи қадамни кўрдим ва бунинг ўзи яхши», — деди Эмери.
Мутахассиснинг сўзларини BBC Sport келтирган.
«Астон Вилла» жорий мавсумда ҳали гол ура олгани йўқ. Кейинги турда жамоа сафарда «Халл Сити»га қарши майдонга тушади.













