Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

Флик йирик ғалабадан сўнг «Барселона»нинг камчиликларини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лига доирасида «Райо Вальекано» устидан қозонилган 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг жамоаси ўйинига баҳо берди.

Немис мутахассиси ҳисобда катта устунликка эга бўлган пайтда ҳам жамоа ўйин назоратини сақлаб қолиши кераклигини таъкидлади.

«Бугун бизга осон бўлмади. Олдинда ҳали жуда кўп ўйинлар бор ва ҳатто ҳисоб 3:1 бўлиб турганида ҳам баҳсни назорат қилишни ўрганишимиз керак.

Футболчиларнинг имкон қадар кўпроқ гол уришга интилиши яхши, албатта. Лекин шу билан бирга ўйин назоратини сақлаб қолиш ҳам жуда муҳим», — деди Флик.

«Барселона» устози биринчи бўлимдаги ўйин ва жамоанинг ўтказиб юборилган дастлабки голга муносабатидан мамнунлигини ҳам билдирди.

«Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик. Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин жамоа қандай жавоб қайтарганидан мамнунман.

Шу билан бирга, стандарт вазиятлардаги ўйинимизни яхшилашимиз керак, деб ҳисоблайман. Бу борада ўсишимиз учун ҳали имконият жуда катта», — деди мутахассис.

Фликнинг сўзларини Barca Universal келтирди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» уч турда 9 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида яна пешқадамликка қайтди.

Киритилди: 04:11, 01.09.2026.
Ўқилди: 1068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик