Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Флик Рафиньянинг марказий ҳужумчи сифатидаги ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Рафинья Диаснинг марказий ҳужумчи позициясидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

29 ёшли бразилиялик футболчи Ла Лиганинг дастлабки учта учрашувида айнан марказий ҳужумчи сифатида ҳаракат қилиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Бироқ Рафиньянинг бундай сермаҳсул ўйини немис мутахассисини ҳайрон қолдирмаган.

«Албатта, мен бундай натижани кутгандим. Рафинья жуда яхши футболчи. У бизга айнан керак бўлган нарсани берди. Мен жуда мамнунман», — деди Флик.

Мураббий бу фикрларни «Барселона»нинг «Райо Вальекано» устидан 5:2 ҳисобидаги ғалабасидан кейинги матбуот анжуманида билдирди. Ушбу баҳсда Рафинья дубль қайд этди.

Шу билан бирга, каталонияликлар сафи яқин орада яна бир профиль ҳужумчи билан тўлдирилиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, «Барселона» «Арсенал» форварди Габриэл Жезус трансфери бўйича келишувга эришган.

Киритилди: 08:10, 01.09.2026.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик