«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасидаги мавсумнинг илк уй учрашувида «Ипсвич»ни мағлуб этиб, мухлисларини хурсанд қилди. Бироқ стадионга келган айрим томошабинлар учун ўйин вақтида футболдан кўра бошқа муаммо долзарб бўлди.
Маълум бўлишича, «Олд Траффорд» томи яна сув ўтказган ва айрим трибуналардаги мухлислар ёмғир суви остида қолган.
derbyderbyderby.it хабарига кўра, бу муаммо илк бор 2024 йилда жиддий намоён бўлган ва ҳозирга қадар тўлиқ ҳал этилмаган.
Мухлислардан бири ижтимоий тармоқда шундай ёзди:
«2026 йилда ҳам «Олд Траффорд» томи сув ўтказмоқда. Янги мураббийлар. Янги трансферлар. Аммо ўша эски ҳикоя».
Яна бир мухлис эса клубнинг ёзги харажатларини эслади:
«Манчестер Юнайтед» бу ёз 150 миллион фунт сарфлади, аммо «Олд Траффорд» томи ҳамон сув ўтказяпти», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» сўнгги бор 2013 йилда Англия чемпиони бўлган.













