Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Расман! Сантьяго Хименес «Милан»дан «Порту»га ўтди

Баҳо:
+ | -

«Порту» ва «Милан» мексикалик ҳужумчи Сантьяго Хименеснинг трансфери бўйича келишувга эришилганини расман эълон қилди.

Ҳозирча футболчи Португалия клубига ижара асосида ўтмоқда.

«Милан»нинг расмий баёнотида айтилишича, Хименес 2027 йил 30 июнга қадар «Порту» сафида ижара асосида тўп тепади.

Шунингдек, келишувда футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган. Муайян шартлар бажарилган тақдирда эса бу опция мажбурий харидга айланади.

Сантьяго Хименес «Милан» сафига 2025 йил январь ойида Нидерландиянинг «Фейеноорд» клубидан кўчиб ўтган эди.

Энди мексикалик ҳужумчи фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттиради.

Киритилди: 08:28, 01.09.2026.
Ўқилди: 591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик