Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Дзамбротта: «Энг катта ўзгариш «Милан»да бўлди»

Баҳо:
+ | -

«Милан», «Барселона» ва Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жанлука Дзамбротта «россонерилар» сафидаги ўзгаришларга ижобий баҳо берди.

Унинг фикрича, «Милан» ўтган мавсумга нисбатан энг катта ўсиш ва янгиланишни намоён этган жамоалардан бири ҳисобланади.

«Энг кўп ўзгарган жамоа — «Милан». Албатта, битта тур асосида катта хулоса чиқариш қийин, аммо ўйинга ёндашув нуқтаи назаридан ҳам айрим янгиликларни ҳозирнинг ўзида кўриш мумкин», — деди Замбротта.

Унинг сўзларини pianetamilan.it келтирди.

«Милан» янги Италия чемпионатини икки ғалаба билан бошлади. Жамоа дастлаб «Торино»ни, кейин эса «Венеция»ни мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» сўнгги бор 2022 йилда Италия чемпиони бўлган.

Киритилди: 08:32, 01.09.2026.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик