«Манчестер Юнайтед» ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Лисандро Мартинес Лионель Мессининг ижтимоий тармоқдаги пости остида изоҳ қолдирди.
39 ёшли юлдуз ҳужумчи Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.
«Бу жуда қайғули. Бундай ҳолатларга тайёргарлик кўриш қийин. Сенга чин қалбимдан раҳмат айтмоқчиман. Сен мен учун намунасан, футболда ҳам, ҳаётда ҳам ғолибсан. Қизим отаси шундай буюк инсон билан бирга ўйнаганидан фахрланади.
Сен тарихдаги энг буюк спортчисан. Футболда сенга тенг келадигани йўқ», — деб ёзди футболчи.













