Кириш Регистрация

«Челси» француз футболчиси учун 65 миллион евро таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва «Рома» ярим ҳимоячиси Ману Коне Англия Премьер-лигасининг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин.

Инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар беришича, хавбекни ўз сафига қўшиб олишга Лондоннинг «Челси» клуби уриниб кўрди. «Челси» француз футболчисининг трансфери учун «Рома»га 65 миллион евро таклиф қилди. Энди қарор футболчи ва «Рома» раҳбариятига боғлиқ.

25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда А Серияда 29 та ўйинда майдонга тушди. Ману 2 та гол урди, 3 та голли узатма амалга оширди ва 2 та сариқ карточка олди. Унинг «Рома» билан шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача амал қилади.

Киритилди: 15:06, 01.09.2026.
Ўқилди: 826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик