Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

"Штутгарт" етакчиси қолишни танлади

Баҳо:
+ | -

"Штутгарт" вингери Жейми Левелинг жорий трансфер ойнасида клубни тарк этмайди.

Аввалроқ "Рома" 25 ёшли футболчи учун 35 миллион евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилгани хабар қилинган эди. Бироқ Sky Sports маълумотига кўра, Левелинг Италия клубига ўтишдан бош тортган ва "Штутгарт"да қолишни истамоқда.

Шунингдек, германиялик вингерга "Эвертон" ҳам қизиқиш билдирган. Англия клуби футболчи учун 35 миллион евро кафолатланган тўлов ва яна 8 миллион евро бонуслар кўринишида, жами 43 миллион евро таклиф қилишга тайёр бўлган.

Агар трансфер амалга ошганида, Левелинг "Штутгарт" тарихида Ник Вольтемадедан кейинги иккинчи энг қиммат сотилган футболчига айланиши мумкин эди.

Бироқ Левелинг "Эвертон" таклифини ҳам рад этди ва фаолиятини "Штутгарт"да давом эттиришга қарор қилди.

Киритилди: 17:28, 01.09.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик