Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

"Брайтон" "Штутгарт" ярим ҳимоячисини 23 миллион еврога сотиб олади

Баҳо:
+ | -

"Штутгарт" таянч ярим ҳимоячиси Андрес Чема "Брайтон"га ўтишга яқин турибди. Sky Sport маълумотига кўра, Германия клуби ва "чағалайлар" трансфер бўйича оғзаки келишувга эришган.

21 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи Англия клубига 23 миллион евро эвазига ўтади. Шунингдек, келишувда футболчининг кейинги трансферидан "Штутгарт"га юқори фоиз тўланиши ҳам кўзда тутилган.

Қайд этилишича, бугун музокаралар анча илгарилаган. Мадриднинг "Реал" клуби тарбияланувчиси бўлган Чема аллақачон тиббий кўрикдан ўтиш учун йўл олган.

Футболчи "Штутгарт" сафида жами 41 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, у 6 марта сариқ карточка олган.

Киритилди: 22:42, 01.09.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик