Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ямал: «Бу мавсумдаги мақсадим — Чемпионлар лигасини ютиш»

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» вингери Ламин Ямал жорий мавсумда жамоаси билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилганини айтди.

19 ёшли испаниялик футболчи Ла Лиганинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритди. Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Ямалдан жорий мавсумдаги асосий мақсади ҳақида сўрашди.

«Бу мавсумдаги мақсадим — Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш», — дея Ямалнинг сўзларини The Touchline келтирди.

Ламин Ямал Испания терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпиони бўлишга улгурган, «Барселона» билан эса мамлакат миқёсидаги барча мусобақаларда ғолиб чиққан.

Ўтган мавсумда Ханс-Дитер Флик шогирдлари Европанинг энг нуфузли клуб мусобақасини чорак финалда тарк этган. Каталонияликлар ушбу босқичда «Атлетико»га имкониятни бой берган.

Киритилди: 01:07, 02.09.2026.
Ўқилди: 1249 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик