Кириш Регистрация

Тотти баскетбол клубида янги вазифани бошлайди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Рома»нинг собиқ сардори Франческо Тотти кутилмаганда баскетбол соҳасида иш бошлашга қарор қилди.

У жорий йилнинг июнь ойида америкалик тадбиркор Пол Матиашич томонидан ташкил этилган янги «Максима Рома» баскетбол клуби лойиҳасига ёрдам беришга рози бўлди.

Ҳозирча Тотти клуб раҳбариятига маслаҳат беради, шунингдек, мухлислар ҳаракатини шакллантириш ва ривожлантириш ишлари билан шуғулланади.

Қизиғи, у билан бирга Чиро Иммобиле ҳам ишлаши мумкин. Ҳар ҳолда, италиялик футболчи мазкур лойиҳа муносабати билан клуб раҳбарияти томонидан эълон қилинган видеороликда ҳам кўриниш берган. Бу ҳақда derbyderbyderby.it хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Франческо Тотти 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.

Киритилди: 07:15, 02.09.2026.
Ўқилди: 515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик