Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Милан»нинг янги футболчиси: «Бу ерда бўлиш — орзу»

Баҳо:
+ | -

«Милан» таркибини Англиянинг «Ноттингем Форест» клубидан келган Омари Хатчинсон билан кучайтирди. Футболчининг айтишича, у доимо «россонерилар» сафида тўп суришни орзу қилган.

Хатчинсоннинг ижараси «Милан»га 4 миллион еврога тушди. Уни тўлиқ сотиб олиш эса 44 миллион еврога тушиши мумкин.

«Бу ерда бўлиш — орзум ушалиши. «Милан»дек буюк клубдан қўнғироқ бўлиши — шунчаки ақлбовар қилмас ҳолат. Отам менга доимо шу либосни кийган буюк чемпионлар ҳақида гапириб берарди. Энди эса шу жамоанинг бир қисмига айланиш — ажойиб ҳис», — дея Хатчинсоннинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» Италия чемпионатининг янги мавсумини кетма-кет икки ғалаба билан бошлади.

Киритилди: 07:23, 02.09.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик