Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Жейдон Санчо Бразилиядан янги клуб топди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Жейдон Санчо фаолиятини «Палмейрас»да давом эттиришга қарор қилди.

The Touchline журналист Альфонсо Партидорга таяниб хабар беришича, 26 ёшли вингер чоршанба куни эрталаб Бразилияга етиб боради, тиббий кўрикдан ўтади ва Сан-Паулу клуби билан шартнома имзолайди.

Англиялик футболчи билан тузиладиган келишув икки йилга мўлжалланади. Шунингдек, шартномани яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Жейдон Санчо июль ойи бошида «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси муддати тугагач, эркин агентга айланган эди. Ўтган мавсумда у «Астон Вилла» сафида ижара асосида тўп сурди.

«Палмейрас» Бразилия А Сериясининг 25 туридан кейин 52 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Киритилди: 07:28, 02.09.2026.
Ўқилди: 362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик