«Пари Сен-Жермен» вингер Хвича Кварацхелия билан шартномани узайтиришдан манфаатдор.
Журналист Djamel маълумотига кўра, Париж клуби 25 ёшли футболчига расмий таклиф юборган. «ПСЖ» раҳбарияти грузиялик футболчининг ўйинидан жуда мамнун ва уни яхшиланган шартнома билан тақдирламоқчи.
Кварацхелия 2025 йил январь ойида «Наполи»дан «ПСЖ»га ўтган эди. У Луис Энрике жамоаси сафида барча мусобақалар доирасида 84 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урган ва 19 та голли узатмани амалга оширган.
4 сентябрь, жума куни «ПСЖ» Франция чемпионатининг учинчи тури доирасида ўз майдонида «Монако»ни қабул қилади.













