Кириш Регистрация

«Фулхэм» «Реал» ярим ҳимоячисини расман трансфер қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Мануэль Анхель «Фулхэм» сафига ўтди.

«Дала ҳовли эгалари» 22 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаганини расмий сайти орқали тасдиқлади. Испаниялик футболчининг Лондон клуби билан келишуви 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Шунингдек, шартномани яна бир йилга автоматик тарзда узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Мануэль Анхель «Реал»нинг асосий жамоаси сафида 7 та ўйин ўтказган. «Қаймоқранглилар»нинг иккинчи жамоаси таркибида эса 85 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Англияда у Мадридда бирга ишлаган мураббий Альваро Арбелоа билан яна бир жамоада фаолият олиб боради.

Киритилди: 07:44, 02.09.2026.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик