«Интер» ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито Милан клуби билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 21 ёшли форвард сешанба куни 2032 йил ёзига қадар мўлжалланган янги келишувни расмийлаштиргач, клуб офисини тарк этган.
Эспозитонинг «Интер» билан аввалги шартномаси 2030 йилга қадар амал қиларди. 2025/26 йилги мавсумдаги муваффақиятли ўйинлари учун футболчининг маоши сезиларли даражада оширилди.
Италиялик ҳужумчи ўтган мавсум барча мусобақалар доирасида 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Италия миллий терма жамоаси таркибидан ҳам муқим ўрин эгаллади.
Жорий мавсум бошида Эспозито А Серияда 2 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди. Ҳар икки учрашувда ҳам у жамоа сардори Лаутаро Мартинес билан бирга асосий таркибда майдонга тушди.













