Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Кристенсен «Барселона» сафида 100-ўйинини ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Испания чемпионатининг учинчи турида «Райо Вальекано»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу учрашув каталонияликлар марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен учун ҳам алоҳида аҳамият касб этди.

Даниялик футболчи баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилиб, «Барселона» сафидаги 100-ўйинини ўтказди.

Кристенсен Каталония клубига 2022 йилда келиб қўшилган. Ўша пайтда жамоани Хави Эрнандес бошқарарди.

Қизиғи, ҳимоячи «Барселона»даги 100 та ўйинининг 74 тасини айнан Хави қўл остида икки мавсум давомида ўтказган.

Ханс-Дитер Флик бош мураббийлигида эса Кристенсен аввалги икки мавсумда 24 та ўйинда майдонга тушган. Жорий мавсумда эса у яна 2 та учрашувда иштирок этди.

Киритилди: 08:08, 02.09.2026.
Ўқилди: 471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик