Кириш Регистрация

Мудрик «Тоттенхэм» мухлисларига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Челси»дан «Тоттенхэм»га ижара асосида ўтган украиналик вингер Михаил Мудрик янги жамоаси мухлисларига мурожаат қилди. Томонлар ижара шартномасини футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан тузган.

«Мен тўлиқ тайёрман ва ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Жамоага креатив, тезлик ва натижа олиб келмоқчиман. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ёрдам беришга тайёрман.

Мухлисларга ўйинга олов қўшадиган вингерларнинг ҳаракати ёқади. Сизларнинг жамоангизга қўшилганимдан жуда хурсандман ва илиқ кутиб олишингизни истайман. Футболимдан завқ олишингиз учун бор кучимни бераман», — дея Мудрикнинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.

Қўшимча қилиб ўтамиз, «Тоттенхэм» Мудрикни 87 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 11:50, 02.09.2026.
Ўқилди: 621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик