Кириш Регистрация

Роналдунинг собиқ жамоадоши учун уч клуб навбатда

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналдунинг «Ан-Наср»даги собиқ жамоадоши Марсело Брозович учун бирданига учта клуб курашга киришди.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, 33 ёшли ярим ҳимоячини «Фиорентина», «Трабзонспор» ва «Ал-Иттиҳод» ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Хорватиялик футболчи айни пайтда эркин агент ҳисобланади. Шу боис уни трансфер пулисиз қўлга киритиш мумкин.

Брозович сўнгги уч мавсумни Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида ўтказди. У жамоа сафида жами 124 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt баҳосига кўра, тажрибали ярим ҳимоячининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 11:52, 02.09.2026.
Ўқилди: 1501 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик