Кириш Регистрация

«Фиорентина» бир кунда икки трансферни ҳал қилди — Ньонто келди, Мандрагора кетди

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» трансфер бозорида бир вақтнинг ўзида икки муҳим келишувни амалга оширди.

Флоренция клуби «Лидс» вингери Вильфрид Ньонтoни ўз сафига қўшиб олди. 22 ёшли италиялик футболчи «бинафшаранглилар»га ижара асосида ўтди, келишувга уни кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам киритилган.

Ньонто ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.

Шу билан бирга, «Фиорентина» ярим ҳимоячиси Роландо Мандрагора клубни тарк этди. 29 ёшли футболчи «Торино»га 5 миллион евро эвазига трансфер қилинди.

Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, Мандрагора Турин клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

Ўтган мавсумда италиялик ярим ҳимоячи А Серияда 34 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:07, 02.09.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик