Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Пахтакор» янги либосини тақдим этди — клуб анъанавий рангга қайтди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби жорий мавсумнинг қолган қисми учун янги либосини тақдим этди.

Янги форма клуб учун анъанавий ҳисобланган сариқ рангда ишланган. «Пахтакор» мавсумнинг қолган учрашувларида айнан шу либосдан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жамоа жорий мавсум давомида уй учрашувларида кўк, сафар баҳсларида эса оқ рангли либосларда майдонга тушиб келаётган эди.

«Пахтакор» янги сариқ либосини ОЧЛ Элит плей-офф босқичидаги учрашувда синовдан ўтказишга ҳам улгурди.

Клуб мазкур либосни расман Лигага тақдим этди ва мавсумнинг қолган қисмида сариқ рангли формадан фойдаланишини маълум қилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:16, 02.09.2026.
Ўқилди: 1257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик