Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Бальде Фликнинг ишончини қайта қозонишга бел боғлади

Баҳо:
+ | -

Алехандро Бальденинг "Барселона"даги келажаги ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида энг қизиқ мавзулардан бирига айланди.

Каталония клуби испаниялик чап қанот ҳимоячисини сотувга қўйган. Бунга Бальденинг Ханси Флик режаларида орқага тушиб қолгани сабаб бўлган. Шунингдек, германиялик мураббий футболчининг ишга муносабати ва руҳий тайёргарлиги борасида бир неча бор шубҳа билдирган.

Бальдега "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" қизиқиш билдирган бўлса-да, унинг трансфери амалга ошмади.

22 ёшли футболчининг ўзи эса ўзи тарбия топган клубини тарк этишни истамаган. У "Барселона" раҳбарияти вазиятни шундай шакллантирганки, гўё унда кетишдан бошқа йўл қолмагандек ҳис қилган.

Трансфер ойнасининг сўнгги соатларида "Манчестер Юнайтед"дан расмий таклиф тушиши кутилган эди, аммо инглиз клуби якунда ҳеч қандай таклиф юбормади.

Diario Sport маълумотига кўра, Бальде энди жамоадаги ўрни учун курашиш ва Ханси Фликнинг ишончини қайта қозонишга тайёр.

Бироқ унинг вазифаси осон бўлмайди. Кутилмаган тарзда ўзини яхши кўрсатаётган Хави Эспарт ҳамда Жоау Канселу ҳозирда Фликнинг чап қанот ҳимоячиси позициясидаги асосий вариантлари ҳисобланади.

Киритилди: 17:59, 02.09.2026.
Ўқилди: 874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик