Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» ёзда янги футболчиларга рекорд даражада маблағ сарфлади

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бир трансфер ойнаси давомида футболчилар хариди учун сарфланган маблағ бўйича рекорд ўрнатди, деб хабар бермоқда Transfermarkt портали.

Ёзги трансфер ойнасида «шаҳарликлар» 526 миллион евро сарфлаб, 2025 йилда «Ливерпуль» томонидан ўрнатилган 483 миллион евролик рекордни янгилади.

Ёзда «Ман Сити» таркибини ярим ҳимоячилар Энцо Фернандес (145 млн евро), Эллиот Андерсон (135 млн) ва Айюб Буадди (95 млн), вингерлар Илиман Ндиайе (70 млн), Аллан (37,5 млн), Матис Детурбе (25 млн) ва Жереми Монга (11,7 млн), дарвозабонлар Херонимо Рульи (3,5 млн) ва Пирс Чарльз (3,5 млн) тўлдирди.

Фернандеснинг трансфери жамоа тарихидаги энг қиммат харид бўлди ва футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар бешталигига кирди.

«Манчестер Сити» АПЛда 2 турдан сўнг 6 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Киритилди: 18:05, 02.09.2026.
Ўқилди: 848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик