«Барселона»га тегишли Марк Касадо клубдан кетиши ҳақида фикр билдирди. «Депортиво» 22 ёшли каталониялик ярим ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.
«Мен хафа эмасман. Биз ҳаммаси яхши бўлиши учун ҳаракат қилдик, аммо ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар ҳам бор», — деди Касадо.
«Ла Масия» тарбияланувчиси «Барселона»да бир мавсум ўйнамай ўтириш ҳар доим қийин эканини ҳам тан олди.
«Уйни тарк этиш ҳаммага қийин, аммо мен “Депортиво”даги лойиҳадан хурсандман», — дея қўшимча қилди футболчи.













