Югославия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Иван Гудель 65 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Сербия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.
«Иван Гудель оламдан ўтди. У Югославия терма жамоасининг буюк футболчиларидан бири эди. Унинг номи ва фаолияти футболимиз тарихида чуқур из қолдирди», — дейилади иттифоқ баёнотида.
Гудель бутун профессионал фаолияти давомида «Хайдук» шарафини ҳимоя қилган. У жамоа билан 1983/84 йилги мавсумда Югославия кубогини қўлга киритган.
Ярим ҳимоячи Югославия терма жамоаси сафида 33 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.
Гудель 1982 йилги жаҳон чемпионати ва 1984 йилги Европа чемпионатида ҳам иштирок этган.













