«Бетис» ҳужумчиси Антони «Манчестер Юнайтед» форварди Маркус Рэшфордга ўзи бахтли бўладиган клубни танлашни маслаҳат берди. Англиялик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона»да ўтказган, шундан сўнг «Манчестер Юнайтед»га қайтган.
«Маркус — топ даражадаги футболчи. У жуда кучли ўйинчи ва ажойиб инсон. Анчадан бери гаплашмаганмиз, аммо у менинг унга қандай муносабатда эканимни ва қанчалик ҳурмат қилишимни яхши билади. Унинг ишлари яхши кетаётганидан доим хурсанд бўламан.
Клуб билан боғлиқ вазиятга келсак, у «Манчестер Юнайтед» футболчиси, бу эса топ-клуб. У «Барселона»да ҳам яхши мавсум ўтказди. Аммо менимча, энди қарорни Рэшфорднинг ўзи қабул қилиши керак.
У ўзини қулай ҳис қилиши ва қаерда бўлишни хоҳлаётганини танлаши лозим. Манчестерда қоладими ёки бошқа вариантни танлайдими, ҳар қандай ҳолатда ҳам у футболдан завқ олади, деб ўйлайман. Энг муҳими — унинг бахтли бўлиши», — деди Антони Transfermarkt нашрига берган интервьюсида.













