Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Модрич: «Беллингемдаги алоҳида иқтидорни биринчи кунданоқ кўргандим»

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда «Милан» шарафини ҳимоя қилаётган Лука Модрич «Реал»даги собиқ жамоадоши Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди.

Хорватиялик ва англиялик футболчилар Мадрид клубида икки мавсум бирга тўп сурган.

«Мен Беллингемдаги алоҳида жиҳатни биринчи кунданоқ кўргандим. Аввало, футболчи сифатида — чунки у жуда иқтидорли. Кейинчалик эса уни инсон сифатида ҳам яхшироқ танидим. Унда етакчилик хусусиятлари бор.

«Сантьяго Бернабеу» мухлислари Жуднинг нафақат иқтидорини, балки ишга муносабати ва фидойилигини ҳам қадрлашади. У майдонда бор кучини беради.

Унинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ва жорий мавсум бошидаги ўйини — ақл бовар қилмас даражада. У шу тарзда давом этишига умид қиламан», — деди Модрич.

Жуд Беллингем «Реал»га 2023 йил ёзида Дортмунднинг «Боруссия» клубидан келиб қўшилган.

Киритилди: 07:26, 03.09.2026.
Ўқилди: 738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик