Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг ўтказилишини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри яна бир собиқ чемпион Энтони Жошуа билан узоқ кутилган жанг Нью Йоркдаги “Madison Square Garden” аренасида ўтказилишини тасдиқлади.

Британиялик икки боксчи ўртасидаги жангнинг аниқ санаси ҳали белгиланмаган. Бироқ баҳс ноябрь кунида ўтказилиши кутилмоқда. Фьюри ва Жошуа беллашув бўйича шартномани Саудия Арабистони Кўнгилочар тадбирлар бошқармаси раҳбари Турки ал аш-Шайх билан имзолаган.

“Қандай жой, қандай арена ва қандай жанг”, дея ёзди Фьюри ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Жангнинг АҚШда ўтказилиши айрим мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлди. Улар икки британиялик боксчи ўртасидаги баҳс Буюк Британияда, масалан, “Уэмбли” стадионида ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

38 ёшли Фьюри профессионал боксда 39 та жанг ўтказиб, уларнинг 35 тасида ғалаба қозонган. “Лўлилар қироли” фақат икки марта мағлубиятга учраган ва битта жанги дуранг билан якунланган. У мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун кечган иккита баҳсда украиналик Олександр Усикка имкониятни бой берган.

Фьюри 2024 йил декабрида Усикка мағлуб бўлганидан сўнг фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Бироқ Тайсон 2026 йил январида рингга қайтишини маълум қилди ва иккита ғалабага эришди (Арсланбек Маҳмудов ва Мариус Вах).

Фьюри ва Жошуа ўртасидаги жангни ташкил этишга аввал ҳам бир неча бор уринишлар бўлган. 2021-йилда томонлар келишувга эриша олмаган. Ўша пайтда АҚШ суди Фьюрининг Деонтей Уайлдер билан учинчи жанг ўтказиши кераклиги ҳақида қарор чиқарган эди.

Аввалроқ супер оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпионлари, британиялик Тайсон Фьюри (35-2-1) ва Энтони Жошуа (29-4) 2026-йилнинг тўртинчи чорагида ўзаро тўқнаш келиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Фьюри Жошуа билан жанг ташкил этилмаса, фаолиятини якунлашини билдирган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:35, 03.09.2026.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик